Москвада мигрантлар иштирокида йирик муштлашув юз берди

© Sputnik / Максим БлиновПолицейский патруль
Полицейский патруль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Гастарбайтерлар савдо маркази ёнида катта тўполон уюштирмоқчи бўлди, аммо бу полиция томонидан бостирилди. Ҳодиса савдо маркази қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан юк ташувчи мигрант калтаклангани туфайли юз берган

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Москвада гастарбайтерлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилди РИА Новости ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган хабар асосида.

"Полиция ходимлари томонидан "Москва" савдо маркази олдида 50 нафар гастарбайтерлар иштирокидаги йирик тўқнашувнинг олди олинди", — дейилади хабарда.

Мужчина с ножом - Sputnik Ўзбекистон
Нижний Новгород бозорида 200дан ортиқ мигрантлар тўқнашуви юз берди
"Гастарбайтерлар савдо маркази ёнида катта тўполон уюштирмоқчи бўлди, аммо бу полиция томонидан бостирилди. Савдо маркази қўриқлаш хизмати ходимлари юк ташувчи мигрантни калтаклагани туфайли ушбу ҳодиса юз берди. Кечқурун 50га яқин киши, шу жумладан гастарбайтерлар ҳам савдо маркази олдига келишган ва мажмуани қўриқлаётган ходимлар билан муштлашмоқчи бўлишди", — деб хабар қилган агентликка суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, вақтида етиб келган полициячилар туфайли тўполоннинг олдини олиб, тўқнашув иштирокчиларини қўлга олишга муваффақ бўлинган.

Янгиликлар лентаси
0