Қўқонда шифокор фирибгарлиги учун 3,5 йилга қамалди

© flickr.comВрач скорой помощи
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У қарийб уч минг доллар эвазига фуқароларни Ўзбекистон Қуролли кучларига хизматга жойлашни ваъда қилган

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди товламачиликда айбланган Қўқон наркология диспансери врач-терапевти Раҳим Иброҳимов ишини кўриб чиқди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Йирик фирибгарлик: "Микрокредитбанк"нинг бир гуруҳ ходимлари қамоққа олинди

Суд жараёнида Иброҳимов Ё.Ю. ва М.Р.ларнинг танишларини Қуролли кучлар сафига қабул қилинишлари учун 2,7 минг доллар сўраган.

"МХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимларидан иборат оператив гуруҳ Раҳим Иброҳимовни сўралган пулни олаётганида ушлади. Суриштирув чоғида у уч кишининг Қуролли кучлар сафида бир йиллик хизмат ва мобилизацион-чақирув резервида бир ойлик курс ўташлари билан боғлиқ масаласини ҳал қилишга ваъда бергани маълум бўлди", — деди суд вакили.

Иброҳимов 2010 ва 2016 йилларда ҳам фирибгарлиги учун судланган.

Суд тўпланган материалларни кўриб чиқди, гувоҳлар ва айбланувчининг кўрсатмаларини тинглади ҳамда Р.Иброҳимовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбдор деб топиб 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0