19:43 22 Ноябр 2017
Эфир
Проверка долларов на подлинность

Тошкент аэропортида Туркиядан сохта 20 минг $ни олиб кирмоқчи бўлган аёл фош қилинди

© Sputnik/ Максим Богодвид
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
362 0 0

Ўзбекистонлик аёл қалбаки пулларни Истанбулдан олиб келган. Унга ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти божхона маскани ходимлари томонидан Истанбулдан қалбаки бўлган 20 минг долларни олиб киришга уринган аёл тўхтатилди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаронинг йўл сумкаси божхоначилар томонидан кўздан кечирилганда сумкадаги оёқ кийимлари орасига 20 минг АҚШ доллари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланди.

"Тошкент-Аэро ихтисослаштирилган божхона комлекси ходимлари Истанбулдан келган йўловчи аёл сумкаси кўздан кечирилганда пойабзаллар орасига яширилган қалбаки 20 минг долларни аниқладилар" — деб ёзилган хабарда.

Эксперт-криминалистик хулосасига кўра, олиб қўйилган ушбу купюралар қалбаки эканлиги тасдиқланди ва йўловчи ушлаб қолинди.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясан, уларни ўтказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддага биноан қалбаки чет эл валютасини жуда кўп миқдорда ўтказиш ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар