19:44 22 Ноябр 2017
Эфир
Сейф

Тошкентда 177 минг долларни ўмарган талончилар қўлга олинди

© Даракчи
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
140020

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Х.Сайдуллаев, М.Саидов ва Н.Насриддинов содир этганликлари аниқланган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 21 сентябр куни кеч соат тўққиз ярим-ўнлар оралиғида номаълум шахслар Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичидаги сейфдан У.Турдиевга тегишли 177 минг доллар миқдоридаги пулни эгаллаб олишган. Шундан сўнг мазкур жамият ишчисининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми "а" банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Х.Сайдуллаев, М.Саидов ва Н.Насриддинов содир этганликлари аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар