19:42 22 Ноябр 2017
Эфир
ДТП в Ташкенте

Тошкентда ЙТҲда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди

© Фото uznews
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
53502

Катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга бориб урилди, оқибатда йўловчи аёл қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Кеча 23 сентябрь шанба куни Тошкентда бир кишининг умрига зомин бўлган, мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда UzNews нашри.

Ҳодиса тахминан соат 18:30 лар атрофида Чилонзор туманида содир бўлган. Бунёдкор шоҳ кўчасидан катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга урилган. Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

ДТП в Ташкенте
ДТП в Ташкенте

 

Оқибатда, 1950 йилда туғилган йўловчи аёл, вафот этган, унинг 8 ва 11 ёшли набираларининг боши ўрта оғирликда лат еган. Улар касалхонага ётқизилган.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ҳам жароҳатланган. Унинг тос суяги синган.  

Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар