19:42 22 Ноябр 2017
Эфир
Скорая помощь

"Лада" минган коллеж ўқувчиси "Кобальт", "Ваз" ва "Матиз"ни пачақ қилди

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
261703

Ҳодиса қурбонларсиз кечган. "Лада" ҳайдовчисининг ўзи касалхонага олиб кетилган

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Жорий йил 24 сентябрь куни "Лада" машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича хайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз "Лада" русумли автомобилни бошқариб келаётган 16 яшар коллеж ўқувчиси Амир Темур шоҳ кўчасида "Кобальт", "ВАЗ-21013" ва "Матиз" русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этган. 

Натижада, коллеж ўқувчиси касалхонага олиб кетилган ва унга "бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши" ташхиси тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ваз
ГУВД Ташкента
Ваз

"ВАЗ-21013" автоулов йўловчиси бўлган аёл ҳам  жарохатлар билан касалхонага мурожаат этган.

Кобальт
ГУВД Ташкента
Кобальт

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилган.

Лада
ГУВД Ташкента
Лада

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар