Тошкентда Ласетти уриб юборган аёл ҳодиса жойида вафот этди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский милиционер
Узбекский милиционер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса Оқ тулпор ресторани қаршисида юз берган

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 2017 йил 25 сентябрь куни эрталаб "Ласетти" ҳайдовчиси томонидан туртиб юборилган пиёда аёл жойида вафот этди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
"Лада" минган коллеж ўқувчиси "Кобальт", "Ваз" ва "Матиз"ни пачақ қилди
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса Чилонзор туманида жойлашган "Оқ тулпор" ресторани қаршисида рўй берган.

Ҳайдовчи 25 ёшли йигит, ҳалок бўлган аёл эса 36 ёшда бўлгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

© ГУВД ТашкентаДТП в Ташкенте
ДТП в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Ташкенте

 

Янгиликлар лентаси
0