22:42 11 Декабр 2017
Эфир
Молоток судьи в зале суда

Ислом Тўлаганов: Жасурни ўлдирмаганман

© Sputnik/ Максим Богодвид
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (30)
334255

Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланаётган Исломбек Тўлаганов ўз курсдошини урганини тан олди. Мен Жасурни урганман, лекин ўлдирмаганман, деб ўзига қўйилаётган айбловни инкор этди Тўлаганов

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугун Миробод туман судида шафқатсизларча калтакланган ва кўп вақт ўтмай олинган жароҳатлар туфайли касалхонада оламдан ўтган Жасурбек Иброҳимов иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Суд ҳалок бўлган йигитни калтаклаганликда айбланаётган Исломбек Тўлагановнинг далилларини тинглади. Тергов томонидан келтирилаётган барча исбот-далилларга қарамасдан, Тўлаганов ўзини айбдор деб билмаяпти. Тўлаганов жабрдийда ва ўзи ўртасида можаро юз берганини, бунинг оқибатида Жасур жиддий жароҳатлар олганини инкор этгани йўқ. Исломбекнинг сўзларига кўра, улар ўртасидаги можаро иккиси таҳсил олган Боровский номидаги тиббиёт коллежи ҳудудидаёқ бошланган. Исломнинг сўзларига кўра, уруш Жасурнинг айби билан рўй берган. "Мен бужанжалдан ўзимни олиб қочишга уринганман", — деб таъкидлаган суд залида Тўлаганов.

"Коллежда мен ўртоғим Дилшод ва Жасур нима ҳақдадир суришишаётганини кўриб қолдим. Уларнинг ёнига бориб, нима гаплигига қизиқдим. Дилшод эса менга Жасур унинг синглисига СМСлар юборганини, ва бу нарса унга ёқмаганини айтди. Мен дўстимга Жасур лат еганини айтиб, у билан тенглашиб ўтирмасликни ва уришмасликни маслаҳат бердим. Жасурга мен бу ҳақда Дилшодга айтганим ёқмади. У менга буни билдириб иддао қилди ва ҳатто мушт туширди", — деб ҳикоя қилган суд залида айбланувчи.Айбланувчининг сўзларига кўра, шундан сўнг йигитлар коллежнинг бошқа талабалари билан ўқув муассасаси ҳудудидан ташқарига отланишган ва ўзаро муносабатларга яккама-якка тўқнашувда ойдинлик киритганлар.

Ислом Тўлагановнинг айтишича, Жасур биринчи бўлиб ҳамла қилган ва у ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган.

Айбланувчининг таъкидига кўра, ҳодисанинг қолган барча иштирокчилари у ерда томошабин бўлишган, холос.

Уруш бошлангач, қайсидир онда Жасур ва Ислом ерга йиқилишган, бунда Ислом курсдошининг устига тушган, шу боис ҳам у рақибидан фарқли ўлароқ деярли жароҳат олмаган.

Суд томонидан берилган "Жасурнинг қорин қисмига берилган кучли зарбаларни қандай изоҳлайсиз?", деган саволига Тўлаганов рақибининг ўзи жанг давомида унга қараб югурганини ва у Жасурни тўхтатиш, яъни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида оёғини кўтарганини айтган.

Мана шу зарба натижасида, дейилади тергов материалларида, жабрланувчининг ички органлари жиддий лат еган, хусусан, талоқ ёрилиши қайд этилган.Суд музокаралари чоғида, прокурор ва Иброҳимовлар оиласи ёллаган адвокат саволларига жавоб берар экан, Тўлаганов бир неча бор кўрсатмаларида адашган ва ҳатто ёлғонжа фош этилган.
Хусусан, мисол учун у бошида ўсмирлар урушган жой қисман ўт билан қопланган деган бўлса, кейин эса у ерда шоғол тўкилганини айтган.

Шу билан бирга, у можаро бўлиб ўтгандан сўнг Жасурни қўллаб-қувватлаш ва унинг даволанишида қисман бўлса ҳам ёрдам бериш учун отаси больницага келганини ва тиббиёт ходимлари билан суҳбат давомида Жасурни МРТга етказиши лозим бўлган касалхона машинаси бузилиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

"Отам Жасурни ўзининг машинасида олиб боришга қарор қилди. У Жасурни қўлидан ушлаб, автомобилга ўтқазди. Биз ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилдик", — деган судга Ислом Тўлаганов.

Аммо суд изоҳ сўраб ҳалок бўлган йигитнинг онаси Нилуфар Алиевага мурожаат қилганида, Жасур умуман мустақил ҳаракатлана олмаслиги, барча муолажаларга уни беморлар олиб юриладиган носилкаларда олиб боришгани ва охирги, Ислом сўзлаб берган ҳолатда ҳам, носилка ишлатилгани маълум бўлди.

"Бир томондан у олган оғир жароҳатлари туфайли ўзини ўта ёмон ҳис қиларди, иккинчи томондан — унга бу вақт оралиғида тинмай кучли оғриқ қолдирувчи уколлар қўйилгани боис, бу ҳам унинг мустақил ҳаракатланишини қийинлаштириб қўйган эди", — деб ҳикоя қилган марҳумнинг онаси.Бу ишда, яъни айбланувчининг кўрсатмаларида яна бир ғалати ҳолат кузатилган. Тўлагановнинг сўзларига кўра, Жасур билан тўқнашувдан сўнг у мия чайқалиши ва ўнг қўли бармоғи синиши каби жароҳатларни олган.

Аммо буларнинг барчасига қарамай, ҳодисадан сўнг у дарсларда қатнашишда давом этган ва милиция, ҳамда коллеж раҳбариятига бир нечта тушунтириш хатларини ёзиб берган. Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 2017 йилнинг 3 май санасида рўй берган, Ислом Тўлаганов эса юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан арз қилиб, тиббий муассасаларга орадан беш кун ўтгач — 8 май куни мурожаат қилган.

Суд Тўлагановга "Бундай жароҳатлар билан узоқ муддат давомида қандай қилиб коллежга бора олдингиз?", деб савол берганида, Ислом, ҳаммасига чидашга мажбур бўлганини, тушунтириш хатларини эса шахсан ёзмаганини, фақат уларга имзо чекканини айтган.

"Мен ота-онамдан жароҳат олганимни яширган эдим, аммо кейинчалик улар бундан хабар топишди ва мени даволанишга жўнатишди. Мен касалхонада 8-дан-20(май, таҳр.)гача ётдим", — деб тушунтирган судланувчи.

Ислом Тўлаганов ўз кўрсатмаларида Жасур билан фақат ўзи урушганини, можарога бошқа ҳеч ким аралашмаганини таъкидлаган. Аммо Иброҳимов биргина Ислом томонидан етказилган жароҳатлар оқибатида вафот этганига ҳеч ким ишонгани йўқ. Чунки Жасурбек, бўлиб ўтган ҳодисадан сўнг ўзини нормал ҳис қилган ва ҳодиса жойидан уйигача ўзи етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, уриб ўлдирилган ўсмир иши бўйича бошланган суднинг биринчи мажлисида судья жабрдийданинг оиласи ва адвокати келтирган далилларни тинглаган эди. Боланинг ота-онаси Жасурбек бир гуруҳ ўсмирлар томонидан калтакланганини, демакки бу ишда бир киши жазоланмаслиги керак, деган фикрни билдиришмоқда.

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (30)

Асосий мавзулар