19:43 22 Ноябр 2017
Эфир
Задержание подозреваемого

Тошкентда арзон телефон учун босқинчи фуқарони пичоқлади

© Flickr/ houstondwiPhotos mp
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
47010

Микромакс телефонларининг нархи 220 мингдан бошланади

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманида "MI" русумли уяли алоқа телефонини эгаллаш мақсадида фуқарони пичоқлаган босқинчи қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

"2017 йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 22:00ларда, Қосимов Равшанжон Абиджонович, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида бўла туриб, фуқаро Мамажанов Сухробжон Турсунбой ўғлига нисбатан пичоқ ишлатиш ва тан жароҳати етказиш билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган "MI" русумли уяли алоқа телефонини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми "а" банди (босқинчилик, яъни қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар