Уй олиб бериш ваъдаси билан раҳбар шахс одамларнинг 1,3 млрд сўмдан ортиқ маблағини ўмарди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгар 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришни ваъда қилиб, одамлардан 1 миллиард ўттиз миллион тўрт юз минг сўм пул йиғиб олган

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Навоий шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардаги квартираларни пуллаб юрган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Ер участка учун 9100 доллар ундирмоқчи бўлган наманганлик фирибгар қўлга олинди
Фирибгар масъулияти чекланган жамият раҳбари эканлиги айтилмоқда.

"Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 млрд. 30 млн. 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган. Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди".

Айни вақтда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0