22:43 11 Декабр 2017
Эфир
Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области

Мирзиёев Владимирдаги ЙТҲ муносабати билан махсус комиссия тузишни буюрди

МЧС РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Владимирдаги автобус фожиаси (18)
2054 0 0

Жабрланган ҳамда вафот этганларнинг яқинларига Ҳукумат томонидан барча зарур ёрдамлар кўрсатилади

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти орқали жабрланган ва вафот этган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтаришни ташкил этиш доирасида Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

6 октябр куни Россиянинг Владимир вилоятида "Санкт-Петербург Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поезд ва автобус иштирокида тўқнашув содир бўлди. Хабарларга қараганда, автобусда 55 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Фожиа оқибатида камида 16 киши қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан чоралар кўрилмоқда.

Жабрланган ҳамда вафот этганларнинг яқинларига Ҳукумат томонидан барча зарур ёрдамлар кўрсатилади.

Мавзу:
Владимирдаги автобус фожиаси (18)

Асосий мавзулар