Ашрафхонов: ЙТҲда жароҳатланган болалар ҳаёти учун дуода бўламиз

© Пресс-служба посольства Узбекистана в РФПосол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун юз берган ЙТҲ билан боғлиқ вазиятни шахсан ўрганиш учун Владимир вилоятига етиб келди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун юз берган ЙТҲ билан боғлиқ вазиятни шахсан ўрганиш учун Владимир вилоятига етиб келди. У жабрланганларни вақтинчалик жойлаштириш маркази ҳамда касалхонада бўлди.

Вылет оперативной медицинской группы в Российскую Федерацию для оказания медицинской помощи узбекистанцам, пострадавшим в результате автокатастрофы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ Россияга учиб кетди

"Жабрланганларга қаров юқори даражада эканлигини айтишди. Бундан ташқари, Москвадан вертолётда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рошал марказидан мутахассислар, болалар шифокорлари етиб келишган. Ҳозирда барча зарур чоралар амалга оширилмоқда. Биз жароҳатланган бололар соғлиғи ва ҳаёти учун дуода бўламиз ҳамда россиялик шифокорларнинг маҳоратига умид қиламиз", — деди Ашрафхонов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Владимир вилоятида "Санкт-Петербург Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поезд ва автобус иштирокида тўқнашув содир бўлди. Фожиа оқибатида камида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти орқали жабрланган ва вафот этган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтаришни ташкил этиш доирасида Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бундан ташқари, бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор тиббий гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетди.

Янгиликлар лентаси
0