14:37 17 Октябр 2017
Эфир
Люди во временном пункет размещения в г. Покров Владимирской области

Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлган 17 шахсдан 14 нафарининг шахси аниқланди

Sputnik / Антон Курилкин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Владимирдаги автобус фожиаси (18)
128101

Ҳалокатда омон қолганларни Ўзбекистонга олиб кетиш учун келган самолёт шахсни аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг учиб кетиши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг дўст ва қариндошлари 14 нафар қурбоннинг шахсини аниқлаб беришди. Бу ҳақда Владимирдаги "Дружба" ўзбеклар ҳудудий жамоат ташкилоти раиси Улуғбек Болтабоевга таяниб iz.ru хабар қилди.

"Соат тунги учдаги маълумотларга кўра, 3 кишининг шахси аниқланмаган, 14 кишининг шахси аниқланди. Жасадларнинг шахсини аниқлаш учун Москвадан Владимирга бир нечта қурбонларнинг қариндошлари келишди, лекин жасадлар шахсини асосан автобусда бирга бўлган ва ҳозирда Покровдаги вақтинчалик жойлаштирув пунктидаги йўловчилар аниқлаб беришди", — деган Болтабоев.

Бугун жасадларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом эттирилади. Ҳалокатда омон қолганларни Ўзбекистонга олиб кетиш учун келган самолёт шахсни аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг учиб кетиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябр куни Россия Федерациясининг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳаётдан кўз юмди.

Мавзу:
Владимирдаги автобус фожиаси (18)

Асосий мавзулар