12:35 17 Октябр 2017
Эфир
Мужчина в наручниках

Владимирдаги автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси ҳибсга олинди

Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
39410

Москванинг Мещанск туман суди Владимир вилоятида ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчисининг ёрдамчисини ҳибсга олди.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Владимир вилоятида рўй берган 17 кишининг умрига зомин бўлган  мудҳиш ЙТҲда автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири суд залидан.

"Терговчининг сўровномаси қондирилсин, айбдорликда гумон қилинган Сарматовга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилсин", — деди судья Олеся Менделеева.

Суд қарорига кўра, Сарматов 7 декабрга қадар қамоқхонада бўлади.

Сарматовнинг беш нафар болалари бор, лекин шунга қарамай Тергов қўмитаси судга уни ҳибсга олиш учун мурожаат қилган. "Гувоҳлар хабарига кўра, у Ўзбекистонда яширинмоқчи бўлган экан", — деди терговчи.

"Мен ҳайдовчининг ёрдамчиси эдим. ЙТҲ содир бўлган вақтда дам олаётувдим, рулда бошқа ҳайдовчи эди. Мотор ўчиб қолди, ўт олдирмоқчи эдим — иложи бўлмади. Биз автобусни суриб ўт олдириш учун ташқарига чиқдик. Шу вақт шлагбаумнинг қизил чироғи ёнаётганини кўрдик. Биз ҳаммани автобусдан чиқариш учун бақира бошладик.Айримлар маст эди. Ҳа, мен ўз айбимни ҳис қилаяпман", — деди Нургали Сарматов.

Сарматов айтишига кўра, транспорт соз ҳолатда бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь тонг соат 03:39да Владимир вилоятининг Петушки тумани, Покров станцияси яқинида поезд темир йўл переезди устида двигатели ишламай тўхтаб қолган автобусни уриб кетганэди. ЙТҲ оқибатида  17 киши қурбон бўлган, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Асосий мавзулар