12:36 17 Октябр 2017
Эфир
МИД Узбекистана

ТИВ Москва вилоятида 6 ўзбекистонлик йўқолгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

© Flickr
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
591 0 0

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Москва вилоятидаги "Синдика" қурилиш бозоридаги ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Москва вилоятидаги "Синдика" қурилиш бозоридаги ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган.

Ушбу хабарни текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 10 октябр Москва вақти билан соат 9.00да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмас.

Ушбу масала элчихона консуллик бошқармасининг доимий назоратига олинган.

Асосий мавзулар