Сурияда Россиянинг Су-24 экипажи қурбон бўлди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссийский фронтовой бомбардировщик Су-24
Российский фронтовой бомбардировщик Су-24 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолёт ҳавога кўтарилиш вақти ҳалокатга учраган, учувчилар самолётни тарк этишга улгурмаган.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия ҳаво кучларига тегишли Су-24 бомбардимончи самолёти 10 октябрь куни Суриянинг Хмеймим аэродромида ҳалокатга учради, экипаж қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, самолёт Хмеймим аэродромидан ҳавога кўтарилиш учун тезликни ошириб бораётган вақти. Учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Экипаж самолётни тарк этишга улгурмаган ва ҳалок бўлган.

Самолет российских ВВС Су-24 - Sputnik Ўзбекистон
Германия депутати: Россиянинг Су-24 самолёти НАТО ёрдамида уриб туширилган

Дастлабки хабарларга кўра, фожеага самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳарбий муассаса хабарига кўра, ушбу ҳалокат туфайли ердаги объектлар зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Россия ҳарбий самолёти билан боғлиқ нохуш ҳодиса 2015 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган эди. Ўшанда Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти Россияга қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самолётини орқа томондан ракета билан зарба берган эди. Парашютда ерга тушаётган учувчи Олег Пешковни эса, ердан туриб отиб ташлашган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0