Тошкентда кучли шамол оқибатида жароҳатланган аёл шифохонада вафот этди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кучли шамол Тошкент шаҳрида сешанбадан чоршанба кунига ўтар кечаси содир бўлди. Бунинг оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г. Исоқова турли даражада тан жароҳатлар туфайли шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Деревья повалились на машины в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кучли довул томларни кўчириб дарахтларни қулатмоқда

Хабарда айтилишича, дарахт шоҳининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г. Исоқова турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай у шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида секундига 32 метргача тезликда шамол бўлган. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шоҳларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етиб, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган. Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг узилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.

Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилган.
Бухорода эса уйларнинг томини учириб юборди. Интернетда кучли шамол бино томини учириб юборганлиги акс этган лавҳа кенг тарқалди. Жароҳатланганлар ва жиддий вайронагарликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Янгиликлар лентаси
0