02:11 22 Ноябр 2017
Эфир
Женщина на BMW протаранила микроавтобус с узбекистанцами в Петербурге

Санкт-Петербургда ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди

© ВК "ДТП и ЧП. Санкт-Петербург"
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
342 0 0

Микроавтобус ва BMW автомобили тўқнашуви натижасида биринчиси ағдарилиб тушган. Ичида бўлган йўловчилар зарар кўрган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда ижтимоий тармоқлардаги "ДТП и ЧП. Санкт-Петербург" гуруҳи аъзолари.

Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ Большой Сампсониевский шоҳ кўчаси ва Кантемировская кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, BMW X6 ҳайдовчиси, аёл киши, ҳаракат устуворлик ҳуқуқига  эга бўлган, Merсedes микроавтобусини  ўтказиб юбормасдан, унинг ён қисмига бориб урилган. Оқбатда микроавтобус ағдарилиб тушган.

Женщина на BMW протаранила микроавтобус с узбекистанцами в Петербурге
Женщина на BMW протаранила микроавтобус с узбекистанцами в Петербурге
BMW қизил чироқда катта тезлик билан ҳаракатланаётган эди! Одамларга тўла автобус!” – деб ёзган Екатерина исмли фойдаланувчи ижтимоий тармоқда.

ЙТҲ содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари ва иккита реанимация автомобили етиб келган. ЙТҲ оқибатида олти киши жароҳатланди. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган деб хабар қилмоқда "Петербург" телеканали.

Женщина на BMW протаранила микроавтобус с узбекистанцами в Петербурге
Женщина на BMW протаранила микроавтобус с узбекистанцами в Петербурге

 

 

Асосий мавзулар