02:10 22 Ноябр 2017
Эфир
В Москве эвакуировали Большой театр

Москвада Катта театр, ГУМ ва “Метрополь” эвакуация қилинди

© Sputnik/ Евгений Одиноков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
431 0 0

Бомба ўрнатилгани ҳақидаги аноним телефон қўнғироғи туфайли Москвада бир неча театр, кинотеатр ва савдо марказлари эвакуация қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Бугун якшанба куни Москвадаги Катта театрда 700 киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ундан ташқари Беховен залидаги концерт, ГУМ савдо маркази, ва Метрополь меҳмонхонасидан 4 мингга яқин киши эвакуация қилинди.

Ундан ташқари бугун кун давомида олинган қўнғироқлардан кейин “Факел” кинотеатри, “Дубровка”, “Гагаринский”, “Таганский пассаж”, “Аркадия”,  “Гудзон” ва “Атриум”  савдо марказларидан 15 мингдан ортиқ кишилар эвакуация қилинди.

Россияда телефон террорчилиги 11 сентябрда бошланган эди. Шундан буён мамлакатнинг турли бурчакларида амалга оширилган қўнғироқлардан кейин 1,4 млн киши эвакуация қилиди. Таҳдидлардан бирортаси ҳам тасдиқланмади.

 

Асосий мавзулар