02:11 22 Ноябр 2017
Эфир
Сотрудники полиции во время акции протеста

Техасда собиқ аскар черковга келган 27 кишини отиб ташлади

© Sputnik/ Джереми Хоган
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
453 0 0

Техасда 26 ёшли собиқ аскар Девин Келли черков ичида автоматдан одамларни ўққа тутди 27 киши қурбон бўлди 24 киши яраланди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. АҚШнинг Техас штати Сазерленд-Спрингз шаҳрида якшанба ибодати учун черковга келган одамлар автоматдан ўққа тутилди, деб хабар  қилмоқда Америка ОАВлари.

Фожеа оқибатида 27 киши қурбон бўлди, 24 киши яраланди, улардан 8 киши оғир аҳволда.

Жиноятчи полиция билан бўлган отишмада у йўқ қилинган. 

ABС телеканали хабарига кўра, ушбу жиноятни содир этган одам Техаснинг Нью Браунфельс шаҳридан бўлган 26 ёшли Девин Келли (Devin Kelley) исмли собиқ аскар экан. У АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган ва 2014 йилда, содир этган қоидабузарликлари учун трибуналга тортилиб истеъфога чиқарилган экан. 

Айни дамда Японияда сафарда бўлган Дональд Трамп Техасда жабрланганларга ҳамдардлик билдирди ва вазиятни кузатиб бораётганини хабар қилди.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, ушбу воқеадан сўнг, яна бир бор Америкада қурол олиб юришни таъқиқлаш кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Обама президентлик даврида АҚШда қурол олиб юришни таъқиқловчи қонун қабул  қилмоқчи бўлган эди, лекин унинг ташаббуси Конгрессда қўллаб-қувватланмаган эди.

Асосий мавзулар