Эркакларни шантаж қилиш билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди

© СтрингерУзбекский милицейский автомобиль
Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўн саккиз кишидан иборат товламачи гуруҳ қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Задержанный преступник - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИБ энг кўп тарқалган фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди
"Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Гуруҳ аъзолари ўртасида "маҳалла раиси", "посбон", "терговчи", "тасвирчи", "ҳайдовчи" ва бошқа вазифалар бўлиб олинган. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз вазифасини пухталик билан ишонарли қилиб бажарган.

Уларнинг асосий фаолиятлари бегона эркак мижозларни ўз хоҳишлари ва алдов билан гуруҳга тегишли қизлар ёрдамида ўз яшаш хонадонларига "массаж", "дам олиш", "маишат" қилиш баҳоналари билан чақириш, улар билан бир дастурхонда еб ичиб, ташриф буюрган эркакларни алоҳида хонада ҳозирланган тўшакка олиб кириш, мижоз ечиниши билан жиноий гуруҳ аъзолари кириб келиб, уяли телефон воситаси ёрдамида тасвирга олишдан иборат бўлган", — дейилади хабарда.

Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган.

Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Терговчига туҳмат қилган Facebook аъзолари жиноий жавобгарликка тортилади - ИИББ
Жиноий гуруҳ аъзолари операция режадагидай ўтгани учун навбатдаги "ўлжа"ни қўлга туширишмоқчи бўлишади. Бироқ бу гал "ўлжа" ўрнида жиноий гуруҳ аъзолари бўлиб, навбатдаги операцияни ўтказиш вақтида жиноят устида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

Ушбу жиноий гуруҳларни К.Г. ҳамда К.Ф.лар бошқаришганлиги, шунингдек вояга етмаган фарзандини ҳам жиноят содир қилишга жалб қилишганлиги аниқланиб, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги бўйича тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0