19:43 22 Ноябр 2017
Эфир
Убийство ножом

Самарқандда "Абдулла долларчи" номаълум шахслар томонидан сўйиб кетилди

© Sputnik/
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)
1630 0 0

Эркакнинг бир нечта дўкони бўлган ва у чет эл валютаси олди-сотдиси билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида номаълум шахслар томонидан шу туманда яшовчи энг йирик валютафурушлардан бири, халқ орасида "Абдулла долларчи" дея ном қозонган — Абдулла Орифжоновга ҳужум уюштирилди.

Орифжоновдан хорижий валютада йирик суммани тортиб олгач, номаълум шахслар долларфурушни олма боғига ташлаб  кетишган. Бу ҳақда "Озодлик радиоси"га таянган ҳолда "Подробно" нашри хабар берди.

Эркак тумандаги касалхоналарнинг бирига ётқизилган. Унинг соғлиғи ҳолати номаълумлигича қолмоқда.

"Номаълум шахслар Абдулла долларчига пичоқ билан ҳужум қилиб, унинг пулларини тортиб олишган. Бир неча минг долларини ўғирлашган, ўзини эса олма боғига ташлаб кетишган. Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Орифжоновга пичоқ билан ҳужум қилган шахслар қидирувда", — деб хабар қилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларидан бири.

Маълумотларга кўра, Абдулла Орифжонов Пастдарғом туманидаги энг бой одамлардан бири бўлган.

Эркак бир нечта дўконга эга бўлган, шунингдек, у чет эл валютаси олди-сотдиси билан ҳам шуғулланган.

Қишлоқдошларининг сўзларига кўра, айнан шу сабабли маҳаллий аҳоли Орифжоновга "Абдулла долларчи" дея лақаб қўйган.

"У фақат йирик суммадаги валюталарни алмаштирган. Айтишларича, номаълум шахслар унга пул туфайли ҳужум қилишган. Абдулла ўзи билан ҳамиша 5-10 минг доллар олиб юрган", — деб айтган Пастдарғом туманида яшовчи фуқаролардан бири.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (15)

Асосий мавзулар