04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Узбекская валюта - сум

Тошкент вилоятида йирик валютафуруш-рецидивист қўлга олинди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (14)
187830

Бундан олдин Р.Ахмедов қонунга хилоф равишда валюта айирбошлаш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарлик тортилганди. Энди унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. МХХ ходимлари республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи валютафурушларни аниқлаш бўйича бир нечта махсус тезкор операцияларни ўтказишди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

"Тошкент вилояти Янгийўл туманида 50 ёшли Равшан Ахмедов 6,5 минг долларни 52,9 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди. Шахсий кўздан кечириш давомида унинг ёнида ашёвий далил сифатида 3,2 миллион сўм борлиги аниқланди", — дея таъкидлади МХХ вакили.

Дастлабки тергов тадбирлари натижасида Р.Ахмедов валюта қимматликларини ноқонуний харид қилиш ва сотиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди. Лекин у ўзига тегишли хулоса чиқармади. Энди суд томонидан унга нисбатан қаттиқроқ жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани "Тамаддум" маҳалласида Шайдулло Абдурахмонов ва Шерзод Эшмуродов мижоздан 4 минг долларни 32,1 миллион сўмга сотиб олаётганда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 177 — моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (14)

Асосий мавзулар