04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
руки наручники

Қозоғистонда гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик озод қилинди

© Sputnik/ Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
78921

Ёвуз ниятли шахслар уни ўғирлаб кетишган ва озод этилиши учун 350 минг тенге талаб қилишган

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Алмати вилояти полицияси жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилган ва гаровда ушлаб турилган хориж фуқаросини озод қилиш операциясини амалга оширди, деб хабар берди Алмати вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Или тумани полициясига 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилиб номаълум шахслар унинг акасини ўғирлаб кетишганлигини билдиради. Маълум бўлишича, унинг акасини Караой қишлоғидаги қурилишлардан бирида бригада бошлиғи бўлиб ишлаган. Жиноятчилар уни иш жойидан машинага мажбуран ўтқизиб номаълум томонга кетишган. Кейинроқ унинг укасига қўнғироқ қилишиб 350 минг тенге талаб қилишган, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

"Тезкор тадбир давомида ўғирлаб кетилган хориж фуқароси Карасай туманидаги ижарага олинган уйлардан бирида сақланаётганлиги аниқланди. Гаровга олинган шахсни озод қилиш операцияси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда Или туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Хориж фуқароси соғ-омон озод қилинди, уни ўғирлаб кетишда гумон қилинганлар қўлга олинди", — дейилади Алмати вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Алматидаги қурилиш объектларида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 25-28 ёшли беш нафар Жанубий Қозоғистон вилояти фуқароси ҳибсга олинди.

"Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди", — деди вилоят полицияси вакили.

Асосий мавзулар