19:52 22 Ноябр 2017
Эфир
Шашлык

Тошкентда уч опа-сингил заҳарланиб вафот этди

© Flickr/ Allan Grey
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
121205

Айни дамда тергов-тафтиш бўлими ходимлари уч ёш боланинг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. Қўни-қўшнилар айтишига қараганда, улар қийма кабаб еганидан сўнг, кучли қорин оғриқ ҳис қилишган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентнинг Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеида (Тансиқбоев-3) истиқомат қилувчи уч нафар вояга етмаган опа-сингиллар бирин кетин вафот этди, деб хабар қилмоқда UzNews нашри.

Гувоҳлар айтишига қараганда, фожеадан олдин улар қийма шашлик ейишган кейин кучли қорин оғриғи бошланган. Қариндошлари уларга оғриқни енгиллаштирувчи дори беришса-да, у ердам бермаган.

Опа-сингиллардан бири касалхонага кетишда, тез ёрдам машинаси ичида жон берган, икки нафари ҳам кейинроқ  касалхонада  вафот этган.

Айни дамда ушбу воқеа юзасидан Олмазор туман Прокуратураси томонидан жиноий иш очилган, тергов-тафтиш  бўлими ходимлари уч ёш боланинг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

Асосий мавзулар