19:42 22 Ноябр 2017
Эфир
землетрясение

Эрон-Ироқ чегарасида кучли зилзила рўй берди, 141 нафар эронликлар ҳалок бўлишди

© Sputnik/ Наталия Шмакова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
269 0 0

Зилзила 12 ноябр куни Эрон-Ироқ чегарасида қайд этилган. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,2ни ташкил этган

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Эронда рўй берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган инсонлар сони 141 кишига етди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Илгарироқ 129 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Зилзила 12 ноябр куни Эрон-Ироқ чегарасида қайд этилган. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,2га тенг бўлган.

Ироқда зилзила қурбонлари сони 6 кишига етган, илгарироқ 4 киши ҳақида маълумот берилган эди.

Зилзиладан кейин 12 та афтершок бўлгани қайд қилинган. Зилзила ўчоғи Ироқнинг Сулаймония шаҳридан 103 км узоқлида жойлашган бўлган.

Қизил яримой жамияти 70 мингга яқин эронликлар бошпанасиз қолгани, уларга вақтинчалик турар жойлар кераклиги ҳақида хабар қилмоқда. Эрон ҳукумати жабрланганларга барча зарур ёрдам чораларини кўрсатишга киришган. Хусусан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат Ички ишлар вазирлигига мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида зилзиладан жабр кўрган аҳолининг барча эҳтиёжларини тезроқ қондириш бўйича топшириқ берган.

Фожиа ҳудудида қутқарув-қидирув операцияси олиб борилмоқда. Фожиадан жабр кўрган ҳудудларда дала госпиталлари йўлга қўйилган, одамлар озиқ-овқат, иссиқ кийим, ёқилғи билан таъминланмоқдалар.

Асосий мавзулар