04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
ДТП в Лейлекском районе на 24-м километре трассы Исфана — Ош

Қирғизистонда ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

Фото / пресс-служба ГУПМ МВД КР
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (14)
1271 0 0

Қирғизистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қирғизистон Баткент вилоятида содир бўлган автомашиналар тўқнашуви натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Ушбу автоҳалокат бугун эрталаб Лейлекс тумани 24 км Исфара — Ўш трасса йўлида содир бўлди.

Honda Stepwgn ва ВАЗ-2107 русумли автомашиналар юзма-юз тўқнашдилар.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Honda Stepwgn машинасида бўлган 28 ёшли ҳайдовчи, 69 ёшли йўловчи ҳамда "Жигули" машинасида бўлган 30 ёшли ҳайдовчи — Баткент ИИБ ходими воқеа жойида ҳалок бўлди.

"Милиция ходими тўғрисида маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Маълум бўлишича, унинг оиласида 3 нафар фарзанд бўлган. Тўқнашувда 8 нафар киши жабрланган, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам бор. Ҳозирча қайси автомашина қарама-қарши йўлга чиққанлиги номаълум. Тўқнашув бўйича барча экспертизалар тайинланган", — дейилган матбуот хизмати хабарида.

ЙТҲ ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (14)

Асосий мавзулар