Тошкентда йил бошидан 1800 ортиқ қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСотрудник правоохранительных органов производит арест
Сотрудник правоохранительных органов производит арест - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил ноябрь ойида қидирувда бўлган 69 та жиноятчи ушланди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. 2017 йил бошидан Тошкент шаҳрида 1841 нафар шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

2017 йил ноябрь ойида қидирувда бўлган 69 та жиноятчи ушланди.

"2017 йил бошидан 682 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан — 604, ой давомида эса — 22 нафари аниқланиб яшаш жойларига қайтарилган", — дейилган хабарда.

Тошкент ИИББ маълумотларига кўра, тергов-тезкор тадбирлар натижасида икки ҳафта давомида 28 та (20 та — ўғирлик, 4 та — фирибгарлик, 2 та — оғир тан жароҳати етказиш ва 1 тадан — қотиллик, ҳужжатларни ноқонуний эгаллаш бузиш) жиноятлари иссиқ изидан фош этилди.

Янгиликлар лентаси
0