Воронежлик аёл бепул ремонт учун тожик эркакка турмушга чиқди

© Sputnik Амир ИсаевРемонт в квартире, архивное фото
Ремонт в квартире, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия суди воронежлик аёл ва тожикистонлик эркак орасида тузилган сохта никоҳни бекор қилиш арафасида.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россиянинг Воронеж вилояти прокуратураси сохта никоҳни бекор қилиш учун судга мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда прокуратура матбуот хизмати.

Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Президент: яширинча никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага жиноий жазо берилади

Россиялик аёл ва тожикистолик эркак орасидаги никоҳ 2015 йилда тузилган. Никоҳнинг асл мақсади: аёл эркакка Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқи берувчи ҳужжат олишда ёрдам беради, эркак эса бунинг эвазига аёлни уйини таъмирлаб бериши керак бўлади.

2016 йилда Федерал миграция хизмати тожикистонлик эркакка мамлакатда вақтинчалки яшаш ҳуқуқи берувчи ҳужжат беради.

Кейин эса эру-хотин бирга яшамаслиги, умумий хўжалик юритмаслиги ва уларда энг бошиданоқ оила  қуриш мақсади бўлмагани аниқланади.

Айни дамда сохта оила суд қарорини кутиб яшамоқда.

Янгиликлар лентаси
0