Қарши ва Андижонда валютафурушлар қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда икки йирик валютафурушни қўлга олди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида йирик валютафуруш-рецидивист қўлга олинди

"Қарши шаҳрида Отабек Султонов 8,9 минг долларни 72,5 миллион сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди. У илгари ҳам валюта савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланган. Шу йилнинг сентябрида у мана шундай ҳуқуқбузарлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганди. Бу сафар суд унга кескинроқ жазо тайинлаши мумкин", — деди куч ишлатиш тизими вакили.

Андижондаги "Андижон газ лойиҳа" корхонаси яқинидаги автобекатда эса ноқонуний валюта операциялари билан мунтазам равишда шуғулланиб келувчи Шомирза Шоабдуллаевни қўлга олиш операцияси ўтказилди. У мижозга 12 минг долларни 98 миллион сўмга сотиш мақсадида келишилган сумманинг 2 минг долларини бераётган вақтида қўлга олинди. У хориж валютасининг қолган қисмини мижозга эртаси куни беришни ваъда қилган. Махсус операция чоғида Шоабдуллаевнинг ёнидан 2200 доллар, 6350 рубль, 4000 тенге ва 333 минг сўм чиқди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0