Каттақўрғонлик 23 яшар йигит арзимас сабаб туфайли ўз аёлини бўғиб ўлдирди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10-ноябрь куни Самарқанд вилоятида бўлган Мирзиёев маҳалла вакиллари, профилактика инспекторлари "уйма-уй юрдик, оилалардаги аҳволни ўргандик", деб сохта ҳисобот беришларини, ҳақиқий вазиятдан уларнинг мутлақо хабари йўқлигини айтиб, бундай сохта ҳисоботлар билан ишлайдиганлар қонун бўйича тегишли жазосини албатта олади, деб огоҳлантирган эди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Каттақўрғон тумани Боғот маҳалласида ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари маҳалла хонадонларидан бирида юз берган мудҳиш жиноятни келтириб чиқарган сабаблар ва унинг оқибатлари ҳақида қишлоқ аҳли билан суҳбатлашди, дез ёзади "Зарафшон" нашри.

Келишмовчилик сабаблари ҳақида Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Убайдуллаева гапириб берган.

Ўзбек милиционерлари - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилди
"Ҳаёт йўллари ҳамиша ҳам равон бўлмайди, оилада баъзан эр-хотин ўртасида тушунмовчилик бўлиб туради. Шундай пайтда эр ёки хотиндан бири ўзини жаҳлдан тийса, ён босса, олам гулистон — бироздан сўнг яна ҳеч нарса кўрмагандек ярашиб кетишади. Аммо бу оилада эр-хотин ёшлик қилиб, бир-бирини тушунишни истамаган. Бир сафар бу келишмовчилик туфайли хотин отасининг уйига аразлаб кетганда маҳалла-кўй аралашиб, уларни муросага келтирган ва келин эри билан яшай бошлаган. Лекин орадан кўп ўтмай ўртада яна келишмовчилик бошланган ва шундай жанжалларнинг бирида эр жаҳл устида хотинини бўғиб, ўлдириб қўйган. Арзимаган гап-сўз, бир-бирини тушунмаслик оқибатида битта ёш оила барбод бўлди, энди 23 ёшга кирган йигит ўз хотинининг қотилига айланди. Афсуски, бу фақат шу оиланинг эмас, бутун маҳалла-кўй, барчамизнинг фожиамиздир", — деган Убайдуллаева.

Бу бир маҳаллада юзага келган жиноятни муҳокама қилиш жараёнида билдирилган фикр-мулоҳазалар, чиқарилган хулосалар, холос. Бундай очиқ мулоқот, самимий суҳбат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилмасдан аввал, оилада келишмовчилик юзага келган вазиятда ўтказилганда, балки ушбу мудҳиш жиноятнинг олди олинармиди, деб ёзади нашр.

Йил бошидан буён Самарқанд вилоятида 2 минг 917 оилавий ажрим қайд этилган. Бу ажримлар сабаби таҳлил этилганда, уларнинг 58 %и оилавий келишмовчилик ва носоғлом муҳит, 7 %и ёшларнинг ўзаро келишмовчилиги, 5 %и турмуш ўртоғининг ичкилик ва гиёҳвандликка берилгани, 3 %и эр ёки хотиннинг чет элга ишлаш учун кетиб қолгани билан боғлиқ.

Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида йил бошидан 359 киши ўз жонига қасд қилишга уринган

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари, маҳалла вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараётгани жиноятларнинг олдини олиш самарасини пасайтираётгани ҳақида таъкидлаган эди.

Президент аёллар томонидан содир этилган 436 та жиноятнинг аксарияти оилавий келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққани, аёллар томонидан ўз жонига қасд қилиш даражаси юқорилигича қолаётгани ҳақида гапириб, "Хотин-қизлар қўмитасининг масъул раҳбарлари бу рақамларни қандай изоҳлайди?", — деган саволни ўртага ташлаган эди.

"Маҳалла вакиллари, профилактика инспекторлари ўз ҳудудларида уйма-уй юрдик, оилалардаги аҳволни ўргандик, деб ҳисобот беришади-ю, лекин ҳақиқий вазиятдан уларнинг мутлақо хабари йўқ, таҳлиллар жараёнида бу яққол аён бўлмоқда", — деган эди президент ва бундай сохта ҳисоботлар билан ишлайдиганлар қонун бўйича тегишли жазосини албатта олади, деб огоҳлантирган эди.

"Президент сиёсатини обрўсизлантирадиган бундай кўзбўямачиликларга ҳеч қачон йўл қўйилмайди", — деган эди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0