14:53 22 Январ 2018
Эфир
ДТП в Ташкенте

Тошкентда "ЗИЛ" катта тезликда 7 та машина ва автобусни уриб кетди

© Facebook / Водители Ташкента (DRIVERS.UZ)
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)
2121 0 0

Автоҳалокат Чилонзор туманида Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига яқин жойда содир бўлган

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Тошкентда 23 ноябр куни "ЗиЛ" русумли юк машинаси юқори тезликда бошқа полосага ўтиб, 7 та автомобил ва йўловчилар бўлган автобусга уриб кетди. Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлганлар Facebookда маълум қилишди.

"ЗИЛ юк машинаси тормозсиз 60 км/с тезликда қарама-қарши йўлга чиқиб келди. Бунинг оқибатида 6-7 машина зарар кўрди. Ореинтир — Чилонзор, жарроҳлик маркази", — деб ёзган Владимир Бузмаков "Водители Ташкента" гуруҳида.

Автоҳалокат Чилонзор туманида Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига яқин жойда содир бўлган.

ЙТҲ натижасида одамлар жабрланмаган. Автоҳалокат натижасида 7 та автомобил шунингдек, "Isuzu" русумли йўловчи автобуси зарар кўрган.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)

Асосий мавзулар