14:51 22 Январ 2018
Эфир
Газовая конфорка

Фарғонада корхоналардан бирида газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди

© Flickr/ rhodesj
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)
378 0 0

Газ чақнаши оқибатида 4 киши жабрланган, улардан 3 нафари мактаб ўқувчилари бўлган

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун соат 8-40 ларда "Риштон босмахонаси" МЧЖ биносида газ жиҳозидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Бунинг натижасида 1 киши жабрланган. У ўрта даражада (15%) тана юзаси куйиш жароҳатини олган. Бундан ташқари, чақаш тўлқини зарбаси натижасида ушбу бино яқинида жойлашган умумтаълим мактабнинг 3 нафар ўқувчилари енгил тан жароҳати олишган.

Жароҳатланган фуқаро туман шифохонасига олиб борилган. Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг, 3 нафар ўқувчи уйига жўнатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Риштон тумани прокуратураси, ИИБ, ёнғин хавфсизлиги ходимлари тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)

Асосий мавзулар