06:28 13 Декабр 2017
Эфир
Уничтожение контрафактного алкоголя

Подольскда ўзбекистонликлар яшаб ишлайдиган яширин ароқ заводи топилди

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
44211

Полиция яширин ароқ ишлаб чиқариш корхонасидан 40 тонна спирт ва 15 тонна спиртли суюқлик ҳамда турли ароқ этикеткаларини мусодара қилди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Подольскда полиция яширин ароқ ишлаб чиқариш корхонасидан 40 тонна спирт ва 15 тонна спиртли суюқликни мусодара қилди, деб ёзади РИА Новости.

"Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи яширин корхона фаолиятига чек қўйилди", — деди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Оператив тадбир чоғида соатига беш минг шишага яқин қўлбола алкоголли ичимлик ишлаб чиқарилувчи ангар аниқланган. Бу ерда 36 нафар ўзбекистонлик яшаган ва ишлаган.

Полиция яширин ароқ ишлаб чиқариш корхонасидан 40 тонна спирт ва 15 тонна спиртли суюқлик ҳамда турли ароқ номлари ёзилган 150 мингдан ортиқ этикеткалар, 45 минг донадан ортиқ шиша идишлар ва қурилмаларни мусодара қилди.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Асосий мавзулар