06:27 13 Декабр 2017
Эфир
Колбасное производство.Участок фаршесоставления

Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганлиги аниқланди

© Sputnik/ Владимир Песня
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
207841

Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти "Шаршара" гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "GOLD PREMIUM PRODUCT" МЧЖга қарашли "Шаршара" номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчилари томонидан эшак гўшти бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти "Шаршара" гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган ҳамда цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар