06:20 13 Декабр 2017
Эфир
Мужчина ремонтирует обогреватель

Тошкентда 68 дона қўлбола услубда ишланган иситиш мосламалари аниқланди

Sputnik / Игорь Маслов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
28010

Тошкентда фуқаролар томонидан қўлбола услубда ишланган иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Тошкентда ўтказилган рейд давомида 68 дона қўлбола электр иситиш ва бошқа турдаги ускуналари аниқланди. Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 5 декабрь куни, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан фуқаролар томонидан қўлбола услубда ишланган ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш юзасидан Сергели, Миробод, Яккасарой, Учтепа туманларида махсус тадбирлар амалга оширилди.

"Тадбир давомида ходимлар томонидан 49 та корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа масканлар ёнғин-техник текширувдан ўтказилиб, 1242 та аҳоли турар шахсий хонадонлари, 66 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 1397 та хонадонларни профилактик кўрикдан ўтказилди", — дейилган хабарда.

Бундан ташқари, ички ишлар ходимлари корхона ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги мавзусида учрашув, сухбатлар ва йўриқномалар ўтказилди.

Асосий мавзулар