14:41 17 Декабр 2017
Эфир
Тушение пожара, архивное фото

Москва вилоятидаги ёнғинда ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди – манба

Пресс-служба МЧС РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
605 0 0

Илгарироқ ҳалок бўлганларнинг икки нафари аёл, бир нафари эркак киши бўлганлиги хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги "Аист" савдо марказида содир бўлган ёнғинда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости фавқулодда хизматдаги манбасига таяниб.

"Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик уч нафар ишчи ҳалок бўлган", — деди агентлик манбаси.

Илгарироқ ҳалок бўлганларнинг икки нафари аёл, бир нафари эркак киши бўлганлиги хабар қилинганди.

Маҳаллий ФВВ вакилининг айтишича, Раменскоедаги Советская кўчасидаги савдо марказида содир бўлган ёнғин эрталаб 9 яримда тўлиқ ўчирилган.

 

Асосий мавзулар