14:54 22 Январ 2018
Эфир
Каширский таможенный пост в подмосковном Домодедово

Россияга 177 дона спорт кийим олиб киришга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

© Sputnik/ Михаил Воскресенский, STF
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)
41110

Ушбу ҳолат юзасидан "Декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш" банди бўйича маъмурий иш қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Жуковский халқаро аэропортида Истанбул-Москва рейсида учиб келган ва шахсий багажида 177 дона спорт кийимларини олиб киришга уринган 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўхтатилди, деб хабар қилди Домодедово божхона хизмати матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу фуқаро божхона яшил йўлагидан ўтиб, унинг ёнида божхона декларацияси тўлдирилиши лозим бўлган товарлар йўқлигини маълум қилди.

Божхона кўриги натижасида унинг багажида 177 дона турли рангларда бўлган спорт кийим тўпламлари аниқланди. Оғзаки сўров пайтида, йўловчи ушбу кийимларни ўзининг дўстлари ва қариндошларига олиб келаётганлигини маълум қилди.

Аниқланган товарлар тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда божхоначилар томонидан "ўз эҳтиёжи учун эмас" деган хулосага келишди.

Тижорат мақсадларда олиб келинаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштирувининг умумий тартиби қўлланилади. Хусусан, йўловчи ушбу товарларга белгиланган тартибда божхона декларациясини тўлдириши ва божхона тўловларини тўлаши талаб қилинади.

Ҳуқуқбузарга нисбатан "Декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш" банди бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Ушбу иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар товарлар олиб қўйилди.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (31)

Асосий мавзулар