МИБ Янгиқўрғонда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган шахсларни фош этди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач.
Линии электропередач. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янгиқўрғонда МИБ ташкил этилганидан буён электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 113 та ҳолат аниқланиб, айбдорлар давлатга 116,5 миллион сўм миқдорида зарар етказганликлари фош қилинган

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари Қизилқиёқ маҳалласида яшовчи Тоҳир Худойбердиевга халқимизнинг "Кўза кунда эмас, кунида синади", деган мақоли нақадар тўғри эканлигини исботлаб қўйишди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Қўнғиротда МИБ ходимини урган фуқаро қамоққа олинди
Хабарда айтилишича, фуқаро амалдаги тартиб-қоидаларни писанд қилмаган ҳолда хонадонидаги электр истеъмоли жиҳозларидан тармоққа ўзбошимчалик билан уланган ҳолда фойдаланиб келаётган бўлган. Бу билан унинг давлат манфаатларига 7 миллион 772 минг сўм миқдорида моддий зарар етказгани ҳисоблаб чиқилди.

Табиийки, келтирилган зарар тўлиқ ундириб олинди.

Ўзбошимча истеъмолчининг бу найранги шунинг ўзи билангина баҳоланиб қолгани йўқ. У қонунбузарлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробарига тенг жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

МИБнинг туман бўлими бошлиғи Асқаржон Маматхонов бу сингари қонунбузарлик ҳолатларининг ҳар бир кўринишига нисбатан қатъий чора кўрилаётганини таъкидлади. "Хусусан, фаолият бошлаганимиздан буён ўтган вақт ичида ходимларимиз томонидан биргина электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 113 та ҳолат аниқланиб, айбдорлар давлатга 116,5 миллион сўм миқдорида зарар етказганликлари фош қилинди ва унинг асосий қисми ундириб олинди", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0