МХХ қўлбола олтин ёмбилари контрабандасини олдини олди

© Podrobno.uzЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчилар умумий оғирлиги 4,7 кг бўлган олтин қуймаларини Қирғизистонга ўтказиб юбориш режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Фарғона вилояти Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Давлат Божхона хизмати ходимлари билан биргаликда катта миқдорда олтин контрабандаси олдини олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланаётган Камаз машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Контрабанда: Ўзбекистон МХХ рангли металл ортилган "КамАЗ"ни қўлга олди

Фарғона тумани, Вуадил посёлкасида яшовчи Акбаржона Тўраев қўшни Ёшларобод қишлоғида яшовчи Нодиржон Каримовга 6та қўлбола олтин қуймасини беришга уринган. Кейинчалик маълум бўлишича, Акбаржон Тўраев олтин ёмбиларини Чимён қишлоғида яшовчи Бобурмирзо Абдусаломовдан олган ва ўз автомобили салонига яширган.

Экспертиза натижасида маълум бўлишига кўра, олтин қуймаларининг умумий оғирлиги 4,778 кг граммни ташкил қилган. даслабки баҳолаш бўйича унинг умумий қиймати 1, 551 млрд. сўмни ташкил қилади.

Тергов-тафтиш ишлари натижасида аниқланишига кўра, қўлга олинган шахслар ушбу олтинларни Қирғизистонлик  Шукуржон Халмиддиновга бериб юборишни режалаштиришган. Ушбу иш юзасида Фарғона вилояти МХХ бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0