ШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан нашри Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича вакли Руслан Иманкулов хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, 18 январ соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шымкент” йўлининг 1068 километрида, Калыбай посёлкасидан 10км масофада автобус ёниб кетган.
“Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғиндан қутулиб қолган 5 нафар йўловчига Қозоғистон ФВВсининг тиббий-қутқарув бўлими томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши фожеа жойида қурбон бўлган”, — дейилган Иманкулов хабарида.
Ақтобе вилояти ФВВ Департаментида тезкор штаб фаолият кўрсатмоқда. Психиологик ёрдам хизмати ишлаб турибди. Алоқа учун телефонлар: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.
Сўнгги дамда олинган маълумот: Қозоғистон ИИВ вакили Sputnik мухбирига телефон орқали қурбон бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлигини тасдиқлади.
Ижтимоий тармоқларда дастлабки фожеа жойида олинган дастлабки видео пайдо бўлди.