Ақтобеда автобус ёниб кетишига нима сабаб бўлган - дастлабки хулоса

© Foto : Комитет по ЧС МВД РК Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана
Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки хулосаларга кўра, фожеа сабаби - автобуснинг техник носозлиги бўлган. Шунингдек, унга меъёридан ортиқ одам миндирилгани ва юк ортилгани ҳам қайд этилган.

ТАШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Қозоғистон қутқарув хизмати вакили Руслан Иманкулов дастлабки брифингда ёнғин сабаблари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин сабаблари борасида ҳозирча аниқ хулоса айтиш қийин, бу экспертлар кўригидан кейин маълум бўлади.

Ақтобе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг дастлабки хулосасига кўра, автобус ёниб кетишига унинг техник носозлиги сабаб бўлган. Аниқроғи — электр симларидаги қисқа туташув. Ундан ташқари автобусга меъёридан ортиқ одам мингани ва юк ортилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида бугун эрталаб соат 10:30 да 57 киши минган йўловчи автобус ёниб кетди. Йўловчилардан 52 киши қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.

Янгиликлар лентаси
0