07:54 23 Феврал 2017
Эфир
Инфографика

Ош пиширишнинг кўргазмали рецепти

Ҳавола олиш
192340
Ош - кўтарма бош

Sputnik сизларга ўзбекча ош пиширишнинг кўргазмали рецептини тақдим этади.

Ўзбек мақолида айтилганидек “Ош — кўтарма бош”, яъни ош шундай мазали таом-ки, уни бошни кўтармасдан ейиш керак. Дарҳақиқат, ошдек севимли ўзбек таоми бўлмаса керак. Тўйлар, байрамлар ошсиз ўтмайди, уйимизга меҳмон келса ошсиз кетмайди.

Одатда ошни эркаклар пиширади, ҳар бир пазанданинг ўз сири бош. Ҳар бир вилоят ва ҳудудда ўзига хос ош пиширилади. Ўзбекистонда Фарғонача ош, Тошкентча ош, Хоразм оши ва Самарқанд ошлари кенг тарқалган.

Ошга беҳи, анор, майиз ва бошқа жуда кўп нарсалар қўшиш мумкин, лекин асосийси, аввал ошни ўзини тўғри пиширишни ўрганиш керак.

Бугун Sputnik, азиз муштарийларимизга, Ўзбекистонда кенг тарқалган Самарқанд ошининг кўргазмали рецептини тақдим этади. Умид қиламизки, аввал ош пиширишни билмаган бўлсангиз — у сизга жуда қўл келади. 

Версию инфографики на русском языке можно посмотреть здесь.