19:36 30 Апрел 2017
Эфир
Инфографика

Меҳнат мигрантлари учун эслатма

Ҳавола олиш
112565
Меҳнат мигрантига эслатма.

Россияда қонуний яшаш ва ишлаш учун меҳнат мигрантларига эслатма.

Охирги пайтда ОАВ ва ҳаётда кенг ишлатилаётган “мигрант” сўзининг ўзбекчада аниқ таржимаси йўқ, шунинг учун муштарийлардан узр сўраган ҳолда мақоламизда ушбу сўзни ишлатамиз.

Сир эмаски, охирги йилларда МДҲ мамлакатларидан жуда кўп фуқаролар Россияга ишга келмоқда. Бегона юртда ҳар бир мусофир учун энг зарур масала бу — ҳужжатларни қонуний равишда расмийлаштириб, миграция хизмати ва полиция текширувларидан қўрқмасдан, хотиржам яшаш ва ишлаш.  

Маълумки, Россияда миграция қонунлари мураккаб, яна улар ҳар йили ўзгаради, янгиликлар киритилади. Юқоридаги инфографикада, Россияда ишлашни хохлаган фуқаролар учун босқичма-босқич эслатма таклиф қиламиз. Мураккаб қонун-қоидаларни оддий сўзлар ва суратлар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилдик. Умид қиламизки, ушбу инфографикамиз сизга ҳар хил тушунмовчиликлар ва билиб-билмай қонун бузишлар олдини олишга ёрдам беради.

Шу ўринда, баъзи бир фойдали ҳаволаларни келтирмоқчимиз:

Федерал миграция хизматининг вилоятлардаги идоралари адрес ва телефонлари: http://www.fms.gov.ru/contacts/tel_sprav_territor/index.php

Россияга киришга таъқиқ бор ёки йўқлигини текшириш учун ФМСнинг расмий сайти:  http://services.fms.gov.ru/info-service.htm?sid=3000

 

Яна инфографика

Асосий мавзулар