08:17 24 Сентябр 2017
Эфир
Инфографика

Ўтов - кўчманчи оила учун энг яхши уй

Ҳавола олиш
27210
Ўтов - кўчманчилар уйи

Ўтов - қозоқ, қирғиз, монгол, туркман, қалмиқ ва бошқа кўчманчи халқлар маданиятида кенг қўлланиладиган кўчма уй. Унинг иккинчи номи “юрта”.

Ўтов сўзининг маъноси “ўтлоқ” сўзига яқин. Бунинг сабаби, кўчманчи халқлар асосан чорвачилик билан шуғуллангани учун, асосан ўт-ўлан кўп бўлган жойлайрга кўчиб юришган. Қаерда ўтлоқ жой бўлса ўша ерда уй қуришган. Ўтовнинг бошқа халқларда кенг тарқалган номи “юрта”, яъни юрт, халқ, ватан маъносини билдиради.

Ўтов кўчманчи оила учун энг яхши уй. Унинг тузилиши минг йиллар давомида такомиллаштирилиб ҳар томонлама энг қўлай кўринишга келтирилган. Ўтов бир оила кучи билан 1-2 соат ичида қурилиши ёки бузиб тахланиши мумкин. Уни икки от ёки бир туя ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга осонгина кўчириш мумкин.

Ўтовнинг томи, деворлари ва остига ҳар хил кигиз солинади. Унинг усти ва ва деворларига ёпилган кигиз ўтовни ёмғир, қор, шамол ва совуқдан яхши ҳимоя қилади. Ўтов остига туя юнгидан ясалган махсус кигиз солинади. Айтишларига қараганда, бундай кигиз илон, чаён ва бошқа зарарли қурт-қумусқаларни чўчитар экан.

Ўтовнинг энг тепасидаги мўри ўтовни ёритишга ҳамда ўтовда ёқилган олов тутунини чиқаришга ёрдам беради. Қадимдан ўтовнинг кириш жойи жанубга, ёки шарққа қаратилган. Ўтовнинг энг тўри — эшикка қарама-қарши томон ҳисобланади. У ерда меҳмон ёки оиланинг каттаси ўтиради. Эшикдан киришдек ўтов икки қисмга бўлинади: ўнг томонда аёллар, чап томонда эркарлар қисми. Ўртада қозон ва ўчоқ жойлашган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатларида ўтов туристларни узоқ тоғли ёки чўл ҳудудларида жойлаштириш учун ҳам ишлатилади. Албатта бу ўтовларда барча қулайликлар яратилган. Ўтов тузилиша ва уни қандай қуриш  ва йиғиш ҳақида қуйидаги инфографикамизни томоша қилинг.

 

Яна инфографика

Асосий мавзулар