00:40 19 Ноябр 2017
Эфир
Инфографика

Қишда машина ҳайдаш сирлари

Ҳавола олиш
1370219
Қишда автомобил ҳайдаш сирлари
© Sputnik/

Қишда автомобил ҳайдаш ёздагидан жиддий фарқ қилади. Қишда автомобиллар орасидаги масофа, тезлик, тормоз ва газни қандай босиш ўта муҳим рол ўйнайди. Ундан ташқари ҳайдовчидан диққатли ва хушмуомала бўлиш талаб қилинади.

 

Йўл сирпанчиқ бўлганда, авваломбор, автомобиллар орасидаги масофани узайтириш керак, чунки ҳар қандай кутилмаган ҳодиса юз берганда, ушбу масофа сизни авариядан сақлаб қолиши мумкин.

Ҳайдаш тезлиги одатдагидан кўра паст бўлиши керак, чунки йўл усти муз ёки қор билан қопланган ҳолларда тўхташ учун 2-3 баравар узоқроқ масофа керак бўлади.

Учинчидан тормоз ва газ педалларини фақат йўлнинг тўғри бўлакларида босиш керак. Буралишда томоз ёки газни босганда автомобил ўз йўналишини йўқотиши муқаррар.

Шунингдек, ҳайдовчидан ҳам одатдагидан кўра ўта диққатли бўлиш талаб этилади. У нафақат атрофни диққат билан кузатиши, балким эшитиши ҳам керак. 

Ҳайдовчилик ҳунаридан ташқари қиш мавсумига автомобилни ҳам олдиндан тайёрлаш керак.

Тажрибали ҳайдовчилар қишдан олдин автомобил мойини алмаштиришади. Чунки янги мойнинг мойлаш хусусияти юқори бўлиб у совуқда двигателни осонроқ ўт олдириш ва унинг детллари камроқ едирилишини таъминлайди.

Шунингдек автомобил салонини қиш мавсумида тоза ва қуруқ сақлаш учун чети баланд резина гиламчалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қишда машина ҳайдашнинг ушбу ва бошқа сирлари билан бизнинг инфографикада танишинг.

 

Яна инфографика

  • Бензин қаерда неча пул туради
    Охирги янгиланиш: 12:45 17.11.2017
    12:45 17.11.2017

    Бензин қаерда неча пул туради

    Ўзбекистонда 15 ноябрдан бошлаб ёнилғи маҳсулотлари нархи оширилди.

    1167
  • Диабет ўзбекча
    Охирги янгиланиш: 17:31 13.11.2017
    17:31 13.11.2017

    Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?

    Ўзбекистонда 2016 йилда қандли диабет оқибатида вафот этганлар сони 4,5 мингга яқин бўлсада, лекин диабет касалига чалинганини билмай, қонда шакар миқдори ошиб кетишидан вафот этаётганлар сони бундан 3-4 баравар кўп.

    841
  • Ташкентское метро
    Охирги янгиланиш: 12:15 10.11.2017
    12:15 10.11.2017

    Тошкент метроси - ер остидаги мўъжиза

    Шу йилнинг 6 ноябрида Тошкентда дастлабки метро қатнови бошланганига роппа-роса 40 йил бўлди.

    1092
  • Шараф Рашидов - Улугбек советского союза
    Охирги янгиланиш: 13:43 04.11.2017
    13:43 04.11.2017

    Шароф Рашидов: атоқли адиб ва етук давлат арбоби

    Ўзбекистонни деярли чорак аср бошқарган Шароф Рашидов ўз даврининг ёрқин, истеъдодли ва етук сиёсий арбоби сифатида тарихда қолган

    786

Асосий мавзулар