06:05 22 Октябр 2017
Эфир
Инфографика

Алишер Навоий таваллудига 576 йил тўлди

Ҳавола олиш
534148
Алишер Навоий
© Sputnik/

Мустақиллик йилларида Алишер Навоий асарлари янада кенгроқ ўрганилди. Хусусан, уларда дин билан боғлиқ бўлган, олдин қисқартириб берилган, бўлаклари тўлиқ чоп этила бошланди.

Буюк ўзбек шоири, улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер (Навоий) ўз даври адабиётнинг ёрқин қуёши бўлган десак муболаға бўлмайди. Хуросонда бош вазир бўлган Навоий ўз даврида маданият ва илм фан ривожланишига улкан ҳисса қўшди.

Алишер Навоий туркий тилда ижод қила бошлаган биринчи шоир бўлгани учун ҳам унинг ўзбек адабиёти пайдо бўлиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Шунингдек, Навоий  туркий тил грамматикаси, туркий тилда шеър ёзиш қоидаларига бағишланган асарлари ўтган асрлардан бугунги кунга қадар бошқа шоир ва адабиётчиларга илмий қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Алишер Навоий ҳаёти давомида ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, ўзидан бой меърос қолдирди. Шоирнинг форсий тилдаги шеърлари «Девони Фоний» тўпламига жамланган. Ушбу асар Теҳронда, Тошкентда ва Душанбеда нашр этилган.

Алишер Навоий ижодиётига қизиқиш, уни ўрганиш Европа ва Россияда ҳам ҳийла катта тарихга эга. Француз шарқшуноси Катрмер, россиялик И.Н. Березин, М. Никитский ва яна бир неча олимлар Навоийнинг фаолияти ва меросини ўрганиб чиқишган.

Ўзбекистонда ҳам 20 аср давомида Алишер Навоийнинг турли асарлари қайта-қайта нашрдан чиқди. Буюк ўзбек олим ва адиблардан Ойбек, О. Шарафиддинов, С. Айний, В. Зоҳидов, Иззат Султон, А. Қаюмов, П. Шамсиев, Ҳ. Сулаймонов, Н. Мамаев, С. Ғаниева, А. Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, А. Рустамовлар Алишер Навоий ижоди жиддий ўрганилиб, унинг асосида илмий ишлар яратилди.

Шунингдек Навоийнинг “Фарход ва Ширин”, “Лайли ва мажнун”, “Искандар” каби асарлари ўзбек  театри саҳналаридан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Мустақиллик йилларида эса Алишер Навоий асарларини янада кенгроқ ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Хусусан, унинг бир қатор асарларида дин билан боғлиқ бўлган, олдин қисқартириб берилган, бўлаклари тўлиқ чоп этила бошланди.

Ундан ташқари буюк шоир ва мутаффакир номини улуғлаш мақсадида Тошкентда Алишер Навоий номли Миллий боғ барпо этилиб унинг ўртасида шоир ҳайкали ўрнатилди. Ундан ташқари Ўзбекистонда Алишер Навоий номли Давлат мукофоти таъсис этилди, бир неча  олий ўқув юртларига, Давлат кутубхонаси, Катта академик опера ва балет театрига Алишер Навоий номи берилди. Шунингдек, Навоий номи Ўзбекистоннинг марказий вилоятларидан бирига ҳам берилган.

Навоий ҳақида батафсил юқоридаги инфографикамизда танишинг.

Яна инфографика

  • Где сколько стипендию платят
    Охирги янгиланиш: 12:43 20.10.2017
    12:43 20.10.2017

    Талабалар қаерда қанча стипендия олишади

    Талабалар билим олиш жараёни турли мамлакатларда турлича. Айрим мамлакатларда уларга ўқиганлиги учун стипендия тўланади, қаердадир эса умуман стипендия берилмайди

    603
  • Гранат - яблоко из рая
    Охирги янгиланиш: 14:37 13.10.2017
    14:37 13.10.2017

    Анор - мевалар қироли

    Анор барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир

    903
  • Сочида ёшлар фестивали
    Охирги янгиланиш: 19:22 08.10.2017
    19:22 08.10.2017

    Сочида Ёшлар талабалар фестивалига 20 минг киши келади!

    Россияда 14-22 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ёшлар талабалар фестивали дунёнинг 180 мамлакатидан 20 минг ёшларни кутиб олади.

    190
  • Владимир ЙТҲ
    Охирги янгиланиш: 13:36 06.10.2017
    13:36 06.10.2017

    Владимир фожиаси маълумотлари

    2017 йилнинг 6 октябрь тонг соат 03:39да Россиянинг Владимир вилояти, Петушки тумани Покров темирйўл бекатида тезюрар поезд переездда бузилиб қолган автобусга катта тезликда келиб урилди.

    869

Асосий мавзулар