07:51 24 Июл 2017
Эфир
Инфографика

Орол денгизи: кеча ва бугун

Ҳавола олиш
149455
Аральское море: катастрофа
© Sputnik/

Орол денгизи -Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Марказий Осиёдаги собиқ шўр кўл

Суғориш мақсадларида Амударё ва Сирдарё сувларидан ортиқча фойдаланиш натижасида 1960 йиллардан денгиз сатҳи (ундаги сув ҳажми ҳам) тезлик билан пасая бошлади.

1989 йилда денгиз иккита алоҳида сув ҳавзаси — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига ажралди.

2014 йилда Жанубий (Катта) Орол денгизининг шарқий қисми буткул қуриб, денгизнинг атиги 7297 км² қисми қолди. 2015 йил баҳорида вақтинчалик сув билан тўлган (бутун денгизнинг 10 780 км² қисми) денгиз ўша йилнинг кузига келиб 8303 км²га қисқарди.

Бир пайтлар Орол денгизи дунёда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда турувчи кўл ҳисобланарди.

Орол денгизи қанчалик ўзгаргани ва уни қутқариш учун нималар амалга оширилаётгани ҳақида инфографикамизда танишинг.

Яна инфографика

Асосий мавзулар