Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий ва маданий алоқаларни 1992 йилдан бошлаган. Бугунги кунда икки мамалкатнинг товар айрбошлаш ҳажми 4 млрд доллардан ошган. Ўзбекистонда 700 дан ортиқ Хитой сармоялари иштирокида ташкил қилинган корхоналар фаолият юритмоқда. Келажакда икки мамлакат ўзаро савдо ҳажмини 20 млрд $ га еткизмоқчи.
Ўзбекистон ва Хитойнинг маданий муносабатлари ҳам изчил ривожланмоқда. Хусусан, Хитойда Ўзбекистонни ўрганиш институти ҳамда Алишер Навоий ва Бобур ҳайкаллари ўрнатилган. Ўзбекистонда ҳам доимий равишда Хитой маданияти кунлари ўтказиб турилади. Ундан ташқари Самарқанд ва Тошкентда Конфуций институтлари очилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.