18:15 16 Август 2017
Эфир
Инфографика

Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти

Ҳавола олиш
86052
Ўзбекистон гидроэнергетикаси
© Sputnik/

Республикада ишлаб чиқарилаётган умумий электр қувватининг 15%и гидроэлектростанциялар қолган 85%и – иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади.

TOШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ 2017-2021 йилларда, 42та янги гидро электро станциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда умимий қуввати 12400 МВт бўлган 45 та электростанция фаолият юритмоқда. Улардан 32таси гидроэлектростанциялар бўлиб, уларнинг умумий қуввати 1900 МВтни ташкил қилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, яқин беш йил ичида Ўзбекистон  электр ишлаб чиқариш тизимига 890 млн. долларлик инвестициялар киритиш режалаштирилган.

Электроэнергетика ривожланишида асосий эътибор қайта тикланадиган энергия манбааларига қаратилади. Хусусан гидроэнергетика соҳасида 42 та ўртача ва кичик ГЭСлар қурилиб, мавжуд бўлган 32та ГЭС замонавийлаштирилади.

Ўзбекистонда гидроэнергетика ривожланишига бағишланган инфогрфикамизда ушбу маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Яна инфографика

Асосий мавзулар